Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бошқа ривоятда: «Агар бисмиллаҳ нозил бўлса, сура тугаганини билишарди». Буларнинг ҳаммаси «сурадаги оятлар тартиби, суралардаги оятларнинг саноғи, шакли ҳамда жойлашиши Оллоҳ Таоло тарафидандир, яъни тавқифийдир». Исломий уммат пайғамбаридан худди шундай ҳолатда етказган ва бу тавотур йўли билан собит бўлган. Аммо сураларнинг бир-бирига нисбатан тартибига келсак, буни «Қуръон ўқиб кўрсатилган» ҳадисидан тушуниб олсак бўлади, лекин бошқа ҳадисдан бунинг акси ҳам тушунилади. Уммул мўминин Ойиша р.а.дан ривоят қилинади: Ойиша онамизнинг олдига Ироқлик бир одам келиб сўради: «Кафаннинг қайси бири яхши?» Ойиша айтдиларки: «Ҳолингга вой бўлсин, сенга нима зарари бор?» У айтди: «Эй уммул мўминин, менга мусҳафингизни кўрсатинг». Ойиша онамиз: «Нима учун?» дедилар. У айтди: «Унга мувофиқ ҳолда Қуръонни тартиблаб оламан, чунки Қуръон ҳозир тартибсиз ўқилмоқда». Ойиша онамиз: «Қайси бирини олдин ўқисанг нима зарари бор? Биринчи бўлиб жаннат ва дўзах зикри бор муфассал суралар нозил бўлди. Одамлар Исломга киргач, ҳалол ва ҳаром нозил бўлди. Агар биринчи бўлиб «Ароқ ичманглар» деган ҳукм тушганда, одамлар: «Ароқни ҳеч қачон ташлаёлмаймиз», дейишган бўларди. Агар биринчи «Зино қилманглар», ҳукми нозил бўлганда, улар: «Зинони ҳеч қачон ташлаёлмаймиз», дейишган бўлар эди. Мен кичкинагина қизча эдим, Расулуллоҳ с.а.в.га Маккада мана бу оят тушган эди:


بَلِ السَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَالسَّاعَةُ أَدْهَى وَأَمَرُّ             
– „(Бугина эмас), балки уларга (мангу азоб учун) ваъда қилинган вақт (Қиёмат) соатидир. У соат янада балолик, янада аччиқдир“.                              [54:46]


«Бақара» ва «Нисо» суралари у кишининг олдидалигимда нозил бўлди. Кейин у кишига мусҳафни олиб чиқиб бердилар ва сура оятларини шунга биноан ёздирдилар». Мана бу ҳадис Қуръон жамланмаганлигидан далолат беряпти. Агар бунга саҳобалар мусҳафи ҳар хиллигини ҳам қўшсак, бу нарса шундан далолат берадики, сураларнинг бир-бирига нисбатан тартиби саҳобалар иттифоқи билан бўлган.

 

Қуръонни жамлаш

Пайғамбар с.а.в. вафот этган вақтларида Қуръоннинг ҳаммаси териларга, суякларга, тошларга ёки хурмонинг пўстлоқларига ёзилганлиги ва саҳобаларнинг қалбларида сақланиб қолганлиги аниқ далиллар билан исботланган. Расулуллоҳ с.а.в. бир ёки бир неча оятлар нозил бўлиши биланоқ уларни ҳузурларида дарҳол ёзиб қўйишга буюрардилар. Ваҳйнинг ёзувчиларини Қуръондан бошқа нарсани ёзишдан қайтарардилар. Муслим ибн Масъуддан ривоят қилади, Расулуллоҳ с.а.в. айтдиларки: «Мендан Қуръондан бошқасини ёзманглар». Ваҳй ёзувчилари ёзган нарсалар саҳифаларда жамланган эди. Оллоҳ Таоло айтади:

 

رَسُولٌ مِنَ اللَّهِ يَتْلُوا صُحُفًا مُطَهَّرَةً

 

107-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260